Олий лига

Навоийда мағлубият!

Бугун жамоамиз Навоий шаҳрида 9-тур учрашувини ўтказди.
Мазкур жамоалар ўртасидаги ўтган йилги баҳсларда икки ўйинда ҳам ғолиб аниқланмаганди. Бу галги учрашувга жамоамиз таркибида бир қатор йўқотишлар мавжуд эди. Зафар Полвонов жароҳат сабаб Навоийга келмаган бўлса, Лутфулла Тўраев жароҳат тўлиқ фориғ бўлмаганлиги боис захирадан жой олди.
Учрашув жамоамиз учун муваффақиятсиз якун топди. Мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бу баҳс АГМКнинг жорий мавсумдаги энг ёмон ўйини бўлди.

"ҚИЗИЛҚУМ" – АГМК - 3:0 (1:0).

30 апрель. Навоий шаҳри. “Ёшлар спорт мажмуаси” ўйингоҳи. 10453 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент).

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Гиорги Квесиешвили, Алишер Саноев, Дониёр Усмонов, Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян (Самандар Шодмонов, 85), Муҳсинжон Абдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Неманья Йованович.

АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Хуршидбек Мухторов (Отабек Зокиров, 46), Музаффаржон Музаффаров, Шоҳназар Норбеков (Қаҳрамон Баҳодиров, 46), Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (Камолиддин Мурзоев, 67), Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Вадим Чемиртан.

Голлар: Н.Йованович (36-пен), А.Геворкян (62), Э.Григалашвили (86).

Огоҳлантиришлар: Э.Бойдуллаев (69), А.Саноев (82) – А.Хожиакбаров (36), Ж.Гусейнов (60).

Назоратчи – Константин Смирнов (Қарши).

Комиссар – Сардор Қудратуллаев.