Олий лига

Сўнгги назорат баҳсида дуранг

Бугун жамоамиз Анталияда ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини доирасида сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказди.
"Спартак Суботица" жамоасига қарши учрашувни қўшни қирғизистонлик ҳакамлар бошқариб боришди. Учрашув анчайин асабий ва қўпол тарзда ўтди. Рақиб жамоа томонидан амалга оширилган қўполликлар ҳакам томонидан беэътибор қолдирилиши кўплаб эътирозларга сабаб бўлди. Ўйин давомида бир неча футболчимиз жароҳат сабаб майдонни тарк этди.
Гарчи учрашувда ҳисоб очилмаган бўлсада, ҳар икки дарвоза олдида гол уриш учун имкониятлар етарлича бўлди.
Мазкур баҳс билан жамоамизнинг Анталияда ташкил этган илк ўқув-машғулот йиғини якунига етди. Жамоа аъзолари эртага Анталия - Истанбул - Тошкент йўналишида ватанимизга қайтишади.