Олий лига

Назорат баҳсида мағлубият

Бугун жамоамиз Анталияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида яна бир назорат ўйинини ўтказди.
Бу галги рақиб Украина чемпионати вакили "Заря" жамоаси бўлди. Учрашувни озарбойжонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борди. Ўйин анча тез ва курашчан руҳда ўтди. Баҳс давомида ҳакам икки футболчимизни иккитадан сариқ карточка кўрсатган ҳолда майдондан четлатди. Биринчи таймнинг 18-дақиқасида Дилшод Жўраев, 73-дақиқада Ғулом-Ҳайдар Ғуломов қизил олишди. Учрашувда рақиб 3-0 ҳисобида ғалаба қозонди. 
Бу баҳсда машғулотлар билан чекланган бир қатор футболчилар майдонга тушишмади.
Жамоа режасидаги сўнгги баҳс 27 январь куни Сербиянинг "Спартак Суботица" жамоасига қарши бўлиб ўтади.