Олий лига

Землянухин ва Тандирга жавоб берилди

Жамоамизнинг Анталиядаги машғулотлари давом этмоқда.
Бугунгача режада бўлган илк йиғиннинг икки микроцикли ортда қолди. 28 январгача давом этадиган машғулотлардан сўнг, жамоа Тошкентга қайтади. Шу кунгача жамоамиз сафида кўрикда бўлган бир қатор легионерлар билан хайрлашилганини хабар берган эдик. 18 ва 19 январь кунги ўртоқлик учрашувларидан сўнг қирғизистонлик Антон Землянухин ва босниялик Исмар Тандирга ҳам рухсат берилди. Бу футболчиларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз.
Жамоа машғулотларига қўшилган дарвозабон Павел Матяш ҳам 2018 йилги мавсумни жамоамизда бошлашга яқин. Йиғин давомида яна ҳужум чизиғида легионер футболчилар кўрикдан ўтиши давом этади.