Олий лига

"Шахтёр" мағлуб этилди

Хабар берганимиздек, жамоамиз бугун Қозоғистоннинг "Шахтёр" жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Учрашув кеча Актобе вилоятида нохуш воқеа сабаб оламдан ўтган ҳамюртларимиз хотирасини бир дақиқа сукут сақлаган ҳолда ёд олиш билан бошланди. Бу баҳсда 18 нафар футболчи иштирок этди. Ўйин давомида тўп назоратини ўзида ушлаб турган жамоамиз икки марта рақибни ўз жарима майдонида ўйин қоидасини бузишини пенальти билан муносиб жазолади. Ҳар икки вазиятда ҳам жабрланувчи жамоамиз ҳужумчиси Зафар Полвонов бўлди. Биринчи таймдаги пенальтини Музаффар Музаффаров аниқ амалга оширган бўлса, Иккинчи пенальтини Йован Жокич амалга оширди. 17-дақиқада дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетган рақиб футболчисини тўхтатиб қолганлиги учун Шоҳназар Норбеков майдондан четлатилди.
Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик учрашуви 23 январь куни Руминия чемпионати вакили "Конкордиа"га қарши бўлиб ўтади.