Олий лига

Назорат баҳсида ғалаба

Бугун жамоамиз Сиде шаҳри спорт мажмуасида СВ Олбернхау жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Учрашув голларга бой тарзда ўтди. 4-дақиқада рақиб жамоа вакили узоқ масофадан Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Исмар Тандир ҳисобни тенглаштирди. 28-дақиқада Антон Землянухин жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада Санжар Рихсибоев учинчи голга муаллифлик қилди. Орадан уч дақиқа ўтиб Антон ўзининг иккинчи тўпини рақиб дарвозасига йўллади. Иккинчи таймда устунлик тўлалигича жамоамиз тарафида бўлсада, ўйиндаги якуний ҳисоб 4:1дан бошқа ўзгармади.
Мазкур баҳсга жамоамиз сафида шуғулланаётган 17 нафар футболчи иштирок этди. Қолган футболчилар машғулот ўтиш билан чекланишди. Сабаби, эртага жамоамиз Қарағанданинг "Шахтёр" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.