Олий лига

Исмар Тандир ва Павел Матяш машғулотларда иштирок этмоқда

Хабар берганимиздек, бугун жамоа таркибига яна икки нафар легионер келиб қўшилди.
Машғулотларни бошлашдан аввал Владислав Касмининни бугунги таваллуд аёми билан табрик қабул қилди. Шундан сўнг, жамоага келиб қўшилган босниялик ҳужумчи Исмар Тандир футболчиларга таништирилди.
Исмар Тандир 1995 йил Германиянинг Франкфурт шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирда Босния ва Герцеговина фуқароси бўлган форвард 2017 йилги мавсумда Тузла шаҳрининг "Слобода" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Кечки машғулотларга эса Қирғизистон терма жамоаси дарвозабони Павел Матяш жамоа таркибида шуғуллана бошлади.
2017 йил Мальдив чемпионатида ғолиб бўлган посбон жамоамизда дарвозабонлар ўртасида рақобатни ошириш мақсадида таклиф этилди.
Ўтган мавсум жамоамизнинг ютуқларига катта ҳисса қўшган Хуршид Ходжаев ўтган сешанба куни Москва шаҳрида тиззасидан жарроҳлик амалиёти ўтказди. Жарроҳлик амалиёти яхши ўтди ва шифокорлар Хуршидга икки ойдан сўнг индивидуал машғулот олиб бориши мумкин эканлигини таъкидлашди.