Олий лига

Жамоа таркибида ўзгаришлар

Анталияда ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган жамоамиз таркибида бир қатор жамоамиз учун янги бўлган футболчилар иштирок этишмоқда.
2017 йилги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган бир қатор футболчилар шартномалар узайтирилмаганлигини аввалроқ хабар берган эдик. Таркибдаги бўшлиқни тўлдириш мақсадида бир қатор футболчилар жамоага таклиф этилди. Айни дамда жамоамиз сафида машғулотларда иштирок этаётган Жавлон Гусейнов (Сўғдиёна), Сайдулло Раҳматов (Насаф), Иброҳим Нўмонов, Музаффар Музаффаров (иккаласи - Нефтчи), Отабек Зокиров (Қизилқум), Абдумалик Абдуллаев (Динамо)лар 2018 йилги мавсумни жамоамизда ўтказиши аниқ бўлган. Шунингдек, икки нафар сербиялик футболчи Владимир Бубанья (Земун, Сербия) ва Йован Жокич (Атирау, Қозоғистон) билан ҳам шартнома имзоланди.

Жамоанинг ўтган йилги аъзолари билан ҳам шартномалар узайтирилганлигини таъкидлаш лозим. 
Жамоа таркиби шакллантириш давом этмоқда. Ҳозирда жамоа сафида кўрикда Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Антон Землянухин машғулотларда иштирок этмоқда. Унинг жамоада қолиш ёки қолмаслиги яқин кунларда аниқ бўлади. 
Бугун бўлиб ўтадиган машғулотда хорижлик футболчилар келиб қўшили кутилмоқда.