Олий лига

Назорат баҳси: АГМК - Политехника (Руминия) 1:2

Жамоамиз Анталиядаги ўқув-машғулот режасидан ўрин олган иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.
Иккинчи ўртоқлик учрашувида жамоамизга Руминия 1-лигасида 8-ўринда бораётган "Политехника Иаси" жамоаси рақиблик қилди. Учрашув анча қизиқарли ва хавфли вазиятларга бой тарзда ўтди. Туркиялик ҳакам Кемал Дейер бошқарган бу ўйинда жамоамиз 1-2 ҳисобида мағлубиятга учради. 
Ўйин борасида айтадиган бўлсак, икки хил таймга гувоҳ бўлдик. Дастлабки бўлимда футболчиларимиз рақибдан устун келган бўлишса, иккинчи таймда таркибдаги ўзгаришлар ўйинимизда пасайиш кузатилишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат дастлабки ўртоқлик ўйинида ҳам кузатилганди. Шунингдек, яратилган вазиятларни голга айлантириш борасида ҳам камчиликларни бартараф этиш лозим.
Жамоамиздан ягона голни жамоа сардори Лутфулла Тўраев 6-дақиқада рақиб дарвозасига йўллади. Рақиб иккинчи таймда бир бора пенальтидан ҳам фойдалана олмади.
Бу баҳсда майдонга тушган Марко Радосавльевич ҳам мураббилар штабига маъқул келмади. У ўйиндан сўнг жамоани тарк этди.