Олий лига

Ўртоқлик учрашувида навбатдаги рақиб - Политехника, Руминия

Эртага жамоамиз Топкапе спорт мажмуасида иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Жамоамизга бу гал Руминия 1-лигаси вакили  Политехника спарринг-рақиб бўлади. 2012 йилда ташкил топган бу жамоани маҳаллий мутахассис Богдан Андоне бошқаради. Руминияликлар айни дамда ўз чемпионатларида 5-ўринда боришмоқда. Бу мамлакатда элита жамоалари 1-лигада иштирок этишади.
Ўртоқлик учрашуви маҳаллий вақт билан 16:00да бошланади.