Олий лига

Ўртоқлик учрашуви: АГМК - "Дордой" (Бишкек) 2:1

Бугун жамоамиз Туркияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғини режасидан ўрин олган илк ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бу ўйинда йиғинда иштирок этаётган 24 футболчи иштирок этди. Турли сабабларга кўра Камолиддин Мурзоев, Низомиддин Зиёвутдинов ва кўрикдан ўтаётган қирғизистонлик Антон Землянухин ўйинни томошабин сифатида кузатди.
Қизиқарли ўтган баҳсда жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоамиздан икки голга Жавлон Гусейнов ва Абдумалик Абдуллаев муаллифлик қилди. Учрашувни туркиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришди.
Жамоамизнинг машғулотлар жараёни эртадан яна давом эттирилади.