Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Олий лига

Йелич жамоани тарк этди

2017 йилги мавсумда жамоамиз сафида энг кўп ўйинда майдонга тушган сербиялик Игорь Йелич жамоани тарк этди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Игорь жамоамизнинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиши кўзда тутилганди. Томонлар келишувига кўра Йелич билан шартнома узайтирилмайдиган бўлди. Болқонлик футболчи фаолиятини юртимизда амалдаги чемпион "Локомотив" сафида ўтказиши мумкин.
Жамоа раҳбарияти ва мураббийлари Йеличга "Олмалиқ" таркибидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва унинг кейинги фаолиятига омад тилайди.