Олий лига

"Олмалиқ"қа 10 йил! Улар майдонга тушдилар

Жамоамизнинг 10 йиллик статистикасининг навбатдаги қисмида "Олмалиқ" сафида майдонга тушган футболчилар борасида сўз юритамиз.
"Олмалиқ" жамоаси таркибида ўтган ўн йиллик давр ичида 149 нафар футболчи майдонга тушди. Шундан 31 нафари хорижлик футболчилардир. Жамоа таркибида энг кўп майдонга тушган футболчи Зоҳир Пиримов ҳисобланади. У 2008-2016 йиллар мобайнида "Олмалиқ" либосида 199 учрашувда майдонга тушган. Қуйида жамоа таркибида энг кўп майдонга тушган футболчилар ўнталигини тақдим этамиз.

1. Зоҳир Пиримов 199 ўйин
2. Достон Абдураҳмонов 148
3. Евгений Гоголь 113
4. Санжар Шоаҳмедов 107
5. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров 104
6. Шавкат Муллажонов 97
7. Мўйдин Мамазулумов 95
8. Александр Востриков 86
9. Дарко Станоевич 80
10. Исроил Эргашев 79

Аввалги маълумотларимизда жамоамиз 10 йиллик даврда олий лигада рақиблар дарвозасини 390 марта ишғол этганлиги келтириб ўтгандик. "Олмалиқ"нинг бу голлари 76 футболчи томонидан амалга оширилди. Энг кўп гол урган футболчилар 10талиги қуйидагича:

1. Мўйдин Мамазулумов 41 гол
2. Зафар Полвонов 26
3. Александр Востриков 17
4. Евгений Гоголь 16
5. Зоҳир Пиримов 15
6. Носир Отақўзиев 15
7. Санжар Шоаҳмедов 11
8. Артурас Фоменко 10
9. Диёр Туропов 10
10. Неманья Йованович 9