Олий лига

Олег Корниенко: “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида кучли ўйин кўрсатади"


Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида жамоамиз катта мураббийи Олег Корниенко иштирок этди.

- Барчани мавсум якуни билан табриклайман. Сўнгги учрашув бўлгани боис баҳс жанговор руҳда ўтди. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этишди. “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида кучли ўйин кўрсатишини кутгандик. Амалда ҳам шундай бўлди. Бугунги ўйинда ғалаба қозониш учун боримизни бердик. Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Йигитларга бугунги ўйинда борини бериб ўйнаганликлари учун раҳмат айтмоқчиман.