Олий лига

Мавсумни ғалаба билан якунладик

26-миллий чемпионатнинг якунловчи баҳсни жамоамиз сафарда "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўтказди.
Жорий мавсум элитада ўнинчи марта иштирок этган жамоамиз якуний баҳсни муваффақиятли якунлади. Шоҳназар Норбеков ва Зафар Полвонов томонидан урилган голга рақиб жамоадан Андрей Сидоров бир гол билан жавоб қайтарди.
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, учрашув ҳар икки жамоанинг кескин ҳужумлари остида ўтди. Ўйинда дастлабки голни жамоамиз футболчилари дарвозага киритишди. 6-дақиқада Шоҳназар Норбеков жарима майдони ичида фаоллик кўрсатиб тўпни боши билан Никита Рибкин қўриқлаётган дарвозага киритди. Орадан кўп ўтмай, аниқроғи 9-дақиқада мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Жарима майдони ичига узатилган тўпни Андрей Сидоров яқин масофадан дарвозага йўллади. Ўйин давомида жамоамиз томонидан урилган икки гол турли сабабларга кўра ҳисобга ҳам олинмади. 
Иккинчи таймда вазиятлардан унумлироқ фойдаланиш борасида жамоамиз устунлигини намойиш этди. 59-дақиқада Қанотдан ошириб берилган тўпни Зафар Полвонов бош билан рақиб дарвозасига йўллади.
Бу ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгармади. Жамоамиз мавсумни 44 очко билан 7-ўринда якунлади.
Жамоа аъзоларига 15 декабрга қадар таътилга чиқишди.