Олий лига

Виктор Кумиков: Ҳақли ғалаба қозондик

Учрашув якунлангач, жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиковдан ўйин борасида фикрлари билан қизиқдик.
- Бугун ҳақли ғалабага эришдик, деб ўйлайман. Ўйин давомида бир қатор голли вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Иккинчи голни ургач, футболчилар хотиржамликка берилишди. Натижада сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Мавсумни ўз майдонимизда ғалаба билан якунладик. Энди бор эътиборни турнинг сўнгги ўйинига қаратамиз.