Олий лига

"Шўртан" мағлуб этилди

Бугун жамоамиз ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасини қабул қилди.
27-турдан ўрин олган баҳсда жамоамиз анча ишончли ва сермаҳсул ўйин намойиш этди. Ўйиннинг илк дақиқаларидан ташаббусни ўз қўлига олган футболчиларимиз рақиб дарвозаси томон шиддатли ҳужумлар уюштира бошлашди. Учрашувда дастлабки гол 3-дақиқада киритилди. Жарима майдонига ҳаволатиб ошириб берилган тўпни Зафар Полвонов бош билан рақиб дарвозасига йўллади. 21-дақиқада Шоҳназар Норбеков рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқди ва ҳисобни 2:0га етказди. Иккинчи таймда ҳам ўйин шиддати пасаймади. 66-дақиқада Норбеков жарима майдонига ёриб кирган вазиятда унга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Пенальтини Ғуломҳайдар Ғуломов аниқ амалга оширди ва ҳисоб йирик кўриниш олди. Натижадан қониққан футболчилар бироз хотиржамликка берилишди. Натижада ўйиннинг сўнгги дақиқалари рақиб босими остида ўтди. 70-дақиқада захирадан майдонга тушган Евгений Кочнев орадаги фарқни биттага қисқартирди. 
Учрашув шу ҳисобда якунланди.
Жамоамизнинг навбатдаги учрашуви 9 ноябрь куни Тошкентда "Пахтакор" жамоасига қарши бўлиб ўтади. Бу баҳс аслида 17 ноябрь куни ўтказилиши лозим эди. Миллий терма жамоамизнинг 14 ноябрь куни БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини сабаб 28-тур баҳслари бироз олдинроқ ўтказиладиган бўлди. "Пахтакор"га қарши ўйин 17:00да "Пахтакор" марказий стадионида бошланади.