Олий лига

Дербида мағлубият!

26-турда жамоамиз Тошкент вилояти дербисида иштирок этди.
Бекобод шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда, стадионга ташриф буюрган мухлислар 5та гол кўришди. Учрашувда жамоамиз оптимал таркибда иштирок эта олмади. Жароҳат олган футболчилар Хуршид Ходжаев, Акбар Тўраев, Шота Григалашвили, Камолиддин Мурзоевлар қаторига, огоҳлантиришлари 4тага етган Раҳматулло Бердимуродов ҳам қўшилди.
Учрашувда дастлаб мезбонлар ҳисобни очишди. 36-дақиқада Муҳаммадодил Қаҳрамонов қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Ғулом Ҳайдар Ғуломов мувозанатни тиклади. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқаси шиддатли ва ҳужумкор руҳда ўтди. 80-дақиқада Исломбек Исоқжонов ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90+1 дақиқада Сирожиддин Аллаев бурчакдан оширилган тўпни дарвозага йўллади. 90+5 дақиқада эса жамоа тўпурари Владислав Касминин ҳисобни қисқартирди. Умумий ҳисоб 3:2 бекободликлар фойдасига.
Жамоамиз навбатдаги учрашувни 4 ноябрь куни ўз майдонида Ғузорнинг "Шўртан" жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 15:30да бошланади.