Warning: mysql_connect(): Headers and client library minor version mismatch. Headers:50173 Library:50312 in /var/www/vhosts/fc-olmaliq.uz/httpdocs/includes/DB.php on line 38 «АГМК» Футбол клуби

Олий лига

Александр Хомяков: Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиз аламли.

Учрашув якунлангач, "Машъал" бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрларини айтиб ўтди.
- Бу ўйинда футболчиларга эътирозим йўқ. Улар бугун яхши ҳаракат қилишди. Ўйинга етарли тайёргарлик кўргандик. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиз аламли бўлди. Бугунги баҳсда баъзи асосий таркиб аъзолари нега ўйнамади, сабаби "Олмалиқ"да баланд бўйли футболчилар кўп. Улар асосан тўпни юқоридан ошириб ҳужум ташкил этишади. Шунга қараб таркиб танлагандим. Бунинг устига қарши ҳужумларимизда ҳам аниқ етишмади.