Олий лига

Яна мағлубият..

24-турдан ўрин олган жамоамиз иштирокидаги баҳс Самарқанд шаҳрида "Динамо" жамоасига қарши бўлиб ўтди.
Аввалги икки турда муваффақиятсиз иштирок этган жамоамизни мағлубият бу турда ҳам тарк этмади.
Гарчи ўйин ва голга тортадиган вазият борасида рақибдан устунлик қилган бўлсакда, дарвозани ишғол этиш футболчиларимиз томонидан амалга оширилмади.
Учрашувнинг 67-дақиқасида Абдумалик Абдуллаев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борган ҳимоячимиз Вусал Магеррамов уни ўйин қоидасини бузган ҳолда тўхтатиб қолди. Жарима майдони яқинида содир бўлган бу вазият учун Магеррамов майдондан четлатилди ва мезбонлар шу нуқтадан жарима тўпи тепишди. Искандар Холмирзаев жарима тўпини дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади.
Жамоамизнинг навбатдаги учрашуви 20 октябрь куни Олмалиқ шаҳрида "Машъал" жамоасига қарши бўлиб ўтади.