Олий лига

Вадим Абрамов: "Рақибни яхши ўргангандик"

Учрашув якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрларини айтиб ўтди.
- Бугун ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. Урилган голлардан ташқари ҳам бизда гол уриш учун вазиятлар кўп бўлди. Таркибда бир қатор ёшларни туширдик. Сабаби ўтган баҳсда рақиб ўйинини кузатгандик ва уларнинг кучли ва кучсиз томонларини ўргангандик. Ўйин олди ўзгаришларимиз муваффақиятли бўлди.