Олий лига

Виктор Кумиков: Оддий голларни ўтказиб юбордик

Учрашув якунлангач, жамоамиз бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрларини айтиб ўтди.
Ўйинни яхши бошладик, биринчи таймда тенглик кузатилди. Бугун нимага қодир бўлсак, шунга яраша ўйин кўрсатдик. Афсуски, рақиб жуда осон тарзда голлар уриб кетди. "Локомотив"дек жамоага қарши бундай хатоларга йўл қўймаслик керак.