Олий лига

Андрей Микляев: Етти очколик фарқни сақлаб қолдик.

Учрашув якунлангач, меҳмонлар бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрларини айтиб ўтди.
-Руҳий томондан бу ўйинда ижобий натижага эришиш муҳим эди. Негаки, олдинги икки ўйинда гол ура олмадик ва муҳим очколарни бой бердик. Футболчиларга раҳмат иккинчи таймда ўйинни ўз қўлларига олишди ва голлар уриб жамоага ғалаба келтиришди. Асосийчи таъқибчиларимиз билан орадаги фарқни еттиталигича сақлаб қолдик. Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин. Жамоага нима етишмаяпти, албатта буни жамоа билан бирга юрган раҳбарият, мураббийлар яхши билади. Ташқаридан туриб шарҳ бериш ноўрин.