Олий лига

Жанговор дуранг

Навоий шаҳрида бўлиб ўтган 22-тур учрашувида жамоамиз жанговор дуранг қайд этди.
Тенг курашлар остида кечган баҳс якунида жамоамиз ғалаба билан ҳам қайтиши мумкин эди. Афсуски, бу борада футболчиларга бироз қатъият ва сергаклик етишмади.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Владислав Касминин бош билан дарвозани ишғол қилиб жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймнинг 60-дақиқасида жарима майдонида юзага келган хатони Самандар Шодмонов гол билан жазолади. Ҳисоб тенглашгач, "Олмалиқ" ҳужумлари яна кескинлашди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Игорь Йелич жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Афсуски, бу гал ҳам ҳисобни сақлаб қолиш имкони бўлмади. 80-дақиқада Акром Баҳриддинов кучли зарба билан ўз жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ўйин якунида Дилшод Жўраев яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол этиши мумкин эди. Бироқ унинг бош билан йўллаган тўпи дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
Жамоамизнинг навбатдаги учрашуви 26 сентябрь куни бўлиб ўтади. Жамоамиз бу гал 19-турнинг қолдирилган баҳсида Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини ўз майдонида қабул қилади.