Олий лига

Виктор Кумиков: 2:0 қалтис ҳисоб деб бекорга айтишмаган.

Учрашув якунлангач, жамоамиз устози Виктор Кумиков ўйин борасида ўз фикрларини баён этди.
- 2:0 қалтис ҳисоб деб бекорга айтишмаган. Биринчи таймда ўйинни ўз назоратимизда ушлаб турдик. Иккита гол киритдик. Яна голлар уришимиз мумкин эди. Иккинчи таймда эса бўш ўйин намойиш этдик. 
Бугунги баҳсда легионерлардан биргина Владислав Касминин асосий таркибда майдонга тушди. Қолган футболчиларга нима бўлган?
- Мусабеков бетоб, Йелич ва Григалашвили ўтган турда "Бунёдкор"га қарши бўш ўйин намойиш этишди. Мана бугун Йелич захирадан майдонга тушиб яна яхши ўйнай олмади. Легионер маҳаллий футболчилардан кучлироқ ўйин намойиш этиши керак.
"Олмалиқ"нинг навбатдаги учрашуви қолдирилди. Бу танаффусда қандай режалар бор?
- Дастлаб беш кун тоғда йиғин ўтказамиз. Кейин эса Тошкентда машғулотлар давом эттирилади.