Олий лига

"Сўғдиёна" билан баҳсни Валентин Коваленко бошқаради

Навбатдаги турда жамоамиз иштирокидаги баҳсни ҳам ФИФА рефериси бошқариб боради.
Ўзбекистон Профессионал Лигаси томонидан 18-тур ҳакамлари рўйхати эълон қилинди. Унга кўра жамоамиз иштирокидаги баҳсни ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқариб боради. Унга қанотларда Александр Сидоров ва Дониёр Сайлалов кўмаклашади. Захира ҳаками Игорь Худайдатов. Учрашув назоратчиси Рашид Айтеков. ЎзПФЛ вакили Ноил Лутфуллин.
"Сўғдиёна"га қарши баҳс 19 август куни ОКМК спорт мажмуасида 19:00да бошланади.