Олий лига

"Олмалиқ"нинг ўйини номаълум муддатга қолдирилди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг (ПФЛ) хабар қилишича, ушбу баҳс номаълум муддатга қолдирилди. Бунга Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралаш босқичи сўнгги икки ўйинига тайёргарлик кўриши сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни Хитой меҳмони бўлади. 5 сентябрда эса миллий терма жамоамиз Жанубий Корея билан беллашади.