Олий лига

Даврон Файзиев : “Йигитларимизнинг иродаси ва мухлисларнинг ишончи сабаб ғалаба қозондик”

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна” бош  мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.
"Авваламбор, барча ватандошларимизни кириб келаётган “Наврўз” байрами  билан табриклаймиз. Бизни жиддий рақиб кутаётганини билар эдик. Бу рақибга қарши максимал даражада тайёргарлик қилдик. Охирги дақиқаларгача мухлислар бизга ишонгани учун раҳмат айтаман. 
Бугунги ўйинда ўйлайманки мухлисларимизни ишончини оз бўлсада ишончини қозона олдик. Бу йилги ўйинлар ҳамма жамоада ҳам қизиқ тус олмоқда. Бугунги баҳсда йигитларимизда ҳаяжон яққол сезилиб турди. Учрашув давомида йигитларимиз биринчи марта ўз ўйида мухлислар қаршисида ўйингани боис уларни ҳаяжон тарк этмади. 
“Олмалиқ” жамоаси кўпроқ стандарт вазиятларда фойдаланади ва Виктор Кумиковни кўп йиллар давомида таниганим боис унинг ҳар бир вазиятдан максимал фойдаланишини билардим. Футбол хатосиз бўлмайди. Бугун йигитларнинг иродаси, меҳнати, мухлисларнинг олқиши бу ҳаммаси қўшилиб ажойиб ғалабага олиб келди. 
Олдимизда 26 март куни “Орол” жамоаси билан Ўзбекистон кубогида  ўз майдонимиздаги ўйинимиз бор. 30 март куни эса 4-турда “Насаф” билан меҳмонда ўйнаймиз. Биз шу жамоаларга қарши тайёргарликни бошлаймиз",  - дейди Файзиев.