Олий лига

Виктор Кумиков: “Учта гол ўтказдик, табиийки ўйиндан кўнглим тўлмади”

Ўйиндан сўнг жамоамиз мураббийи Виктор Кумиков матбуот анжуманида қатнашди ва ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Хатоларимиз устида ишлашда давом этамиз. Ёш болаларча хато қилдик ва натижада голлар ўтказиб юбордик. Учта гол ўтказиб юбордик, табиийки ўйиндан кўнглим тўлмади. Ҳали кўп ишлашимиз керак. Ўйлайманки кейинчалик ҳаммаси яхши бўлади".