Олий лига

Виктор Кумиков: "Фақат гол ура олмаганимиз ёмон бўлди холос"

Учрашув якунлангач, жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиковдан ўйин борасида фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун энг ёмони гол ура олмаганимиз, қолган ҳамма нарса яхши. Бугун рақибдан яхшироқ ўйнадик деб ҳисоблайман. Биринчи давра охири бўлгани учун барчада чарчоқ бўлиши табиий, рақибда ҳам бу кўринди. Ҳар 3 кунда ўйнаяпмиз. 

Футболчиларга беш кунлик таътил берамиз. Кейин иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз. Хорижга чиқиш ҳам режамизда бор. Имкониятимиздан келиб чиқиб жамоани кучайтиришга ҳаракат қиламиз".