Олий лига

Асосий жамоада дуранг!

Бугун жамоамиз ўз майдонида биринчи давранинг сўнгги учрашувини ўтказди.
"Қўқон-1912" жамоасига қарши ўтган баҳсда ғолиб номи аниқланмади. Учрашув ҳужумкор руҳда ўтган бўлсада, ҳар икки жамоага дарвозани ишғол этиш насиб этмади.
Биринчи давра якунига кўра жамоамиз 24 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалини 4-поғонани банд этди.

15-тур. 25 июнь

"Олмалиқ" – "Қўқон-1912" (Қўқон) – 0:0. 4221 томошабин.

Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент) – 8,5, А. Расулов (Тошкент) – 9,0, Ж. Саидов (Тошкент) – 9,0, Р.Абдувоҳидов (Қарши) - 9

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Огоҳлантиришлар: И. Иномов (66), Ш. Григалашвили (80) – Д. Гожкович (90 + 6).

Энг яхши футболчилар: И. Иномов – Ж. Сиддиқов.