Олий лига

Виктор Кумиков: Ўйиндан қониқмадим

Учрашув якунлангач, жамоамиз бош мураббийи ўз фикрларини баён этди.

- Рақибга қараганда ёмонроқ ўйин кўрсатганлигимизни тан олмасдан иложим йўқ. Ўйинимиз қовушмади. Бунга нима сабаб бўлганлигини билмайман. Балки об-ҳаво ўз таъсирини кўрсатгандир. Зеро бундай шароитга кўникиб улгурган бўлишлари лозим эди. Балки “Пахтакор”га қарши ғалабадан кейин қандайдир хотиржамлик юзага келгандир. Хуллас ёмон ўйин кўрсатдик. 

Шунга қарамай, бир очкони қўлга киритишга эришдик. Бундай ўйин орқали дуранг қайд этиш биз учун ижобий ҳолат ҳисобланади. Фойдамизга хизмат қилган ягона ҳолат ўйин охирларида гол уриб, ирода намойиш эта олганимиз бўлди. Қолган вазиятларни барчасиз бизнинг зараримизга ишлади. Бир сўз билан айтганда футболчиларимиз кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим. “Навбаҳор”ни қай тарзда ҳаракат қилишини ва улар асосан қанотлардан Йовановичга тўп етказиб берилишини билардик. Шунга қарамай, гол ўтказиб юбордик. Учрашувдан олдин берилган кўрсатмаларни йигитлар бажаришга уриниб кўришди, лекин буни уддалай олишмади.