Олий лига

Рақибдан ирода намунаси

Жамоамиз 3-тур баҳсини сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказди.
Учрашувни анча фаол бошлаган жамоамиз 9-дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришди. Ислом Иномов жарима майдонига ошириб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Тайм якунида бош ҳакам Ильгиз Танташев дарвозамиз томон пенальти белгилади. Бундан рақиб сардори Санжар Рашидов унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштиришга эришди. Иккинчи таймда ҳам устунлик жамоамиз томондан бўлди. 66-дақиқада жамоамизнинг белоруссиялик легионери Владислав Касминин бош билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Афсуски, ўйин давомида икки марта ҳисобда олдинда борган жамоамиз аъзолари ғалабани сақлаб қола олишмади. Рақибнинг ирода кўрсатиши якуний ҳисобда акс этди. 80-дақиқада Суҳроб Қобилов ҳисобни тенглаштирган бўлса, 88-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Шоҳрух Достонов ўз жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. Ўйин якунланиш арафасида жамоамиздан Шавкат Муллажонов, "Сўғдиёна"дан Шоҳрух Достонов майдондан четлатилди.
Бу мағлубиятдан сўнг жамоамиз турнир жадвалида 15-ўринга тушиб кетди.

3-тур. 18 март

"Сўғдиёна" – "Олмалиқ" – 3:2. 3712 томошабин.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев – 8,4, Ҳусниддин Шодмонов – 8,5, Абдураҳмон Қўлдошев – 8,3, Шуҳрат Ражабов (барчаси Бухоро шаҳридан) - 9

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.

"Сўғдиёна": 12. Ш. Эшбўтаев, 2. С. Қулматов, 3. А. Исроилов, 4. Э. Орипов, 7. С. Рашидов, 8. С. Қобилов, 10. А. Маҳмудов (11. Ш. Достонов, 71), 17. И. Тошпўлатов (22. Д. Абдураҳмонов, 87), 18. Қ. Баҳодиров (15. И. Абдуллаев, 62), 59. С. Жўраев, 77. С. Эминов.

Захирадагилар: 1. С. Каримов, 6. С. Мамадалиев, 13. Р. Аъзамов, 34. О. Халилов.

"Олмалиқ": 45. А. Тўраев, 2. А. Ҳожиакбаров, 5. Д. Жўраев, 15. Ф. Мусабеков (11. В. Клишин, 77), 17. К. Мурзоев (7. А. Раҳматуллаев, 73), 18. Ш. Муллажонов, 19. И. Иномов, 55. Р. Бердимуродов, 77. М. Исаев (9. З. Ўринбоев, 60), 87. И. Йелич, 90. В. Касминин.

Захирадагилар: 46. Х. Ходжаев, 10. Ш. Норбеков, 21. Ғ. Ғуломов, 22. М. Ражабов.

Голлар: С. Рашидов (45 + 1 пенальтидан). С. Қобилов (80), Ш. Достонов (88) – И. Иномов (9), В. Касминин (66).

Огоҳлантиришлар: Қ. Баҳодиров (16), Ш. Достонов (89) – М. Исаев (11), А. Ҳожиакбаров (19), И. Йелич (23).

Четлатишлар: Ш. Достонов  (90 + 2, 2 СК) -  Ш. Муллажонов (90 + 2).

Учрашувнинг энг яхши футболчилари: С. Қобилов – К. Мурзоев.