Олий лига

Ихтиёр Каримов: "Биттагина хато қимматга тушди"

Учрашув якунлангач, "Шўртан" бош мураббийи Ихтиёр Каримов ўз фикларини билдириб ўтди.
"Бугун дурангга мос ўйин бўлди. 90 дақиқа ичидаги атига битта хато бизга қимматга тушди. Ҳужумдаги вазиятларни охирига етказа олмаётганимиз панд бермоқда. Жароҳат олган Игорь Тараннинг ўрни билинмоқда. 
Рақибимиз 90 дақиқа давомида асосан ҳимояда ўйнади. Улар жуда кам гол ўтказишмоқда".