Олий лига

Виктор Кумиков: "Иккала жамоанинг ўйини менга ёқмади"

Учрашув якунлангач, жамоамиз бош мураббийи ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Виктор Балютович, бугун жамоангиз илк маротаба Ғузорда ғалаба қозонди. Ўйин борасида фикрингиз.
- Бугунги ўйинда иккала жамоанинг ўйини ҳам менга ёқмади. Албатта ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўйинда ким гол урса ўша жамоа ғолиб бўларди, биз стандартдан унумли фойдаландик. 
Рақиб жамоа ўйини борасида айтиб ўтсангиз, бу ўйин сизга ёқмаганлигини айтиб ўтдингиз.
- Ҳар икки жамоанинг кучсиз жиҳати бу майдонда кам ҳаракат қилишганида. Футбол тезкор ҳаракатлар ва аниқ паслар билан ўйналадиган спорт тури. Бугун икки жамоа ҳам бу борада оқсашди. Тўғри бунга ҳаво ҳароратининг баландлиги ҳам таъсир қилди. Воҳада ўтадиган учрашувларни бунақа пайтларда 19:00дан кейин бошлаш мақсадга мувофиқ деб ўйлайман. Иссиқ ҳатто трибунада ўтирган мухлисларга ҳам таъсир қилмоқда. Футболчиларни гапирмаса ҳам бўлади.
"Шўртан"нинг кучли ва кучсиз чизиқлари борасида нима дейсиз?
- Бугун ҳар икки жамоада ҳимоя чизиғи ва дарвозабон яхши ўйнади. Ҳужум чизиғида муаммолар бор.
"Олмалиқ" жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?
- Биласиз жамоа бу йил тубдан янгиланди. Ҳозирда жамоа олдига аниқ бир вазифа қўйилмаган. Жамоа тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Балки, иккинчи даврада жамоа олдига вазифа қўйилар. Ҳозирча жамоа билан чемпионат ва кубок баҳсларида юқорироқ натижаларга эришишга ҳаракат қиляпмиз.