Олий лига

Ғузорда илк ғалаба

12-турни сафарда ўтказган жамоамиз ўз мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.
Ғузор шаҳрида ташкиллаштирилган баҳс 18:30да бошланди. Бу вақтда ҳаво ҳарорати анчагина баланд эди. Дастлабки 45 дақиқаликда ҳар икки жамоа томонидан зерикарли ўйин намойиш этилди. Иккинчи таймда жамоамиз бироз бўлсада устунликни ўз томонига оғдиришга эришди. 58-дақиқада майдон четидан узатиб берилган тўпни Дилшод Жўраев бош билан дарвозага йўллади. Ҳисоб очилгач, мезбонлар катта куч билан олдинга ташланишди. Тартибли ҳимоя ва интизом эвазига жамоамиз ҳисобдаги устунликни ўйин охирига қадар сақлаб қолишди.
Бу ғалаба жамоамизнинг Қашқадарё воҳасида ўтган баҳсларда биринчиси бўлди.