Олий лига

Виктор Кумиков: "Ўйиндан қисман қониқдим"

Учрашув якунига етганидан сўнг, жамоамиз бош мураббийидан ўйин борасидаги фикрлари билан қизиқдик.
"Машъал" билан учрашувдан сўнг, футболчилар намойиш этган ўйиндан қониқмаганлигингизни айтгандиз. Бугунги баҳс борасида фикрингиз қандай?
- Ҳа тўғри айтдингиз. Ўтган учрашувдаги футболчилар ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилмагандим. Бугун натижа яхши бўлди. Биринчи таймда меҳмонлар кўпроқ хавфли вазиятлар содир этишди. Иккинчи таймда ҳужумкорликни оширдик. Шогирдларим ўйинидан қисман қониқдим.
Жамоа кўпроқ бир ҳужумчига таяниб ўйнаётгандек, икки ҳужумчи билан ҳам ўйнаш имкони борми?
- Нега бир ҳужумчи? Биз бугун ҳам икки ҳужумчи билан ўйнадик. Мурзоев ва Норбеков олдинги чизиқда ҳаракатланишди. Биз фақат ўз майдонимизда "Бунёдкор"га қарши бир ҳужумчи билан учрашувни ўтказгандик. Қолган баҳсларда икки ҳужумчи билан ўйнаяпмиз.