Олий лига

Дербида жамоамиз ғолиб

Бугун ОКМК спорт мажмуасида жамоамиз Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши 11-тур учрашувини ўтказди.
Шиддатли ва кескин курашлар остида кечган баҳсда стадионга ташриф буюрган мухлислар битта гол кўриш билан чекланишди. Ҳисоб йирик кўриниш олмаган бўлсада, учрашув анча қизиқ ва дарвозалар олдида содир этилган хавфли вазиятлар бой ўтди.
Дастлабки 45 дақиқаликда меҳмон жамоа анча фаол ўйин намойиш этди. Бир неча марта жамоамиз посбони Хуршид Ходжаев рақиб ҳужумларини бартараф этишга эришди. Шу билан бирга ўйиндан ўйинга ҳимоячиларимиз тартибли ҳаракатланишмоқда. Иккинчи таймда жамоамиз ҳужумкорлиги ортди. 72-дақиқада қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирган Шоҳназар Норбековга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бош ҳакам бу қоидабузарлик сабаб 11 метрли жарима зарбаси тепилишини кўрсатди. Пенальтини сербиялик ярим ҳимоячимиз Игорь Йелич аниқ амалга оширган ҳолда ҳисобни очди. Бу гол ўйин охирига қадар ягона бўлди.

11-тур. 18 май

"Олмалиқ" - "Металлург" (Бекобод) 1:0 (0:0). 2487 томошабин.

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Ж. Сарсенов (Нукус), Б. Канназаров (Нукус), Д.Жалимов (Тошкент вилояти).

Назоратчи: Р.Серазитдинов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Г.Ртвеладзе

"Олмалиқ": Х.Ходжаев, А.Ҳожиакбаров, Д.Жўраев, Ш.Норбеков (Ш.Григалашвили, 84), Ф.Мусабеков (Д.Усмонов, 77), К.Мурзоев (З.Ўринбоев, 88), Ш.Муллажонов, И.Иномов, Р.Бердимуродов, И.Йелич, В.Касминин.

Захирадагилар: А.Тўраев, В.Клишин, М.Исаев, Х.Мухторов

"Металлург": С.Султонов, Ҳ.Ҳошимов, А.Номанов, С.Қодирқулов (Д.Исмоилов, 63), Д.Каримқулов, М.Сулаймонов, А,Зиёвутдинов (Д.Одилов, 86), И.Исоқжонов (М.Қаҳрамонов, 74), И.Қобилов, Ж.Абдумўминов, Т.Усмонов.

Захирадагилар: З.Сафоев, В.Магеррамов, М.Тошматов, Д.Турсунов.

Гол: И.Йелич 72-пенальтидан

Огоҳлантиришлар: И.Исоқжонов 34, В.Касминин 37, М.Сулаймонов 58, Д.Каримқулов 67, И.Иномов 68, А.Зиёвутдинов 80.

Учрашувнинг энг яхши футболчилари: Ш.Норбеков - М.Сулаймонов.