Олий лига

Ёшлар жамоасида ғалаба

11-тур баҳсида Аъзам Шерғозиев мураббийлигидаги ёшларимиз ғалаба қозонишди.
Дерби мақомига эга бу икки жамоа ўртасидаги баҳс ҳамиша кескин ва шиддатли тарзда ўтган. Бу галги ўйин ҳам қизиқарли ва голларга бой бўлди. Биринчи таймда яратилган имкониятлардан ёшларимиз унумли фойдаланган ҳолда ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Дастлаб Муҳаммад Исаев 3-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, тайм якунида Миржалол Мирюсупов ҳисобни иккитага оширди. Иккинчи таймнинг 54-дақиқасида ёшлар жамоамиз тўпурари бўлиб турган Аваз Раҳматуллаев ҳисобни йириклаштирди. 82-дақиқада Зуҳрилло Бобоев ўйиндаги сўнгги голга муаллифлик қилди.

11-тур. 17 май

"Олмалиқ" – "Металлург" (Бекобод) – 3:1. 135 томошабин.

Ҳакам: Даулетбай Жалимов (Тошкент вилояти) – 8,0.

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Голлар: М. Исаев (3), М. Мирюсупов (45), А. Раҳматуллаев (54) – З. Бобоев (82).

Огоҳлантиришлар: Д. Юсупов (45 + 1), А. Жумабоев (90 + 2) – Ж. Аҳмедов (18).