Олий лига

Вилоят дербисини Намозов бошқаради

18 май куни Олмалиқ шаҳрида навбатдаги Тошкент вилояти дербиси бўлиб ўтади.
Мазкур баҳсни олий тоифали ҳакам Бахтиёр Намозов бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда қорақалпоғистонлик Жалгасбой Сарсенов ва Бектурсин Канназаров кўмаклашади. Захира ҳаками Даулетбай Жалимов. Назоратчи Радик Серазитдинов. ЎзПФЛ вакили Григорий Ртвеладзе.