Олий лига

"Бунёдкор" билан нурсиз дуранг

Жамоамиз 2017 йилги мавсум иккинчи турини ўз майдонида ўтган йилги кумуш медаль соҳиби "Бунёдкор"га қарши ўтказди.
Олмалиқ шаҳрида мавсумнинг очилиш маросими билан бошланган учрашув қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди. Маҳаллий мухлислар бу йил севимли жамоаларидан юксак натижалар кутишмоқда. Шу сабабли, бутун ўйин давомида стадионга ташриф буюрган ишқибозлар "Олмалиқ"ни олқишлаб олдинга чорлаб туришди. Гарчи дарвозаларга гол урилмаган бўлсада, учрашув хавфли вазиятларга бой бўлди. Бир неча вазиятда жамоамизнинг янги посбони Акбар Тўраев маҳоратини намойиш этди. Шунингдек, рақиб футболчилари ҳимояда ишончли ўйин намойиш этиб мезбонлар томонидан уюштирилган ҳужумларни голга айланишига йўл қўйишмади.

2-тур. март

"Олмалиқ" – "Бунёдкор" – 0:0. 4950 томошабин.

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев (Тошкент) – 8,8, Олим Абдувосилов (Тошкент) – 9,0, Санжар Шоюсупов (Тошкент) – 9,0, Олим Тўйчибоев (Фарғона) - 9

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

"Олмалиқ": 45. А. Тўраев, 2. А. Ҳожиакбаров, 5. Д. Жўраев, 7. А. Раҳматуллаев (15. Ф. Мусабеков, 76), 9. З. Ўринбоев (11. В. Клишин, 89), 18. Ш. Муллажонов, 19. И. Иномов, 55. Р. Бердимуродов, 77. М. Исаев (17. К. Мурзоев, 81), 88. И. Йелич, 90. В. Касминин.

Захирадагилар: 46. Х. Ходжаев, 21. Ғ. Ғуломов, 22. М. Ражабов, 44. А. Суюнов.

"Бунёдкор": 25. М. Зуҳуров, 2. Р. Ашурматов, 4. А. Комилов, 7. Д. Мичич, 8. Ж. Иброҳимов, 9. Ш. Нурматов (10. Э. Шомуродов, 77), 11. В. Чемиртан (97. Ж. Эсонқулов, 71), 17. Д. Ҳамдамов, 19. Н. Тўхтасинов, 29. О. Шукуров, 30. Х. Ғиёсов.

Захирадагилар: 45. Д. Ҳамроев, 5. Ж. Мирабдуллаев, 16. А. Саноев, 20. С. Азимов, 44. М. Қосимов.

Огоҳлантиришлар: И. Иномов (61), Д. Жўраев (67) – Д. Мичич (14).

Учрашувнинг энг яхши футболчилари: З. Ўринбоев – Д. Ҳамдамов.