Олий лига

"Машъал" билан муроса

Жамоамиз 10-тур баҳсида Муборак шаҳрининг "Машъал" жамоасига қарши майдонга тушди.
Жамоамиз иштирокидаги бу ўйин аввалги баҳслар билан таққослаганда қийинроқ ўтди. Футболчилар майдонда бир неча омиллар ҳужумига дош беришга мажбур бўлишди. Жазирама иссиқда югурушни тасаввур қилиб кўриш кифоя, уларни ҳолатини билиш учун. Стадиондаги таблода ҳаво ҳарорати +35 эканлигини кўрсатиб турди. Бироқ Муборакда ўйин пайтида бунданда иссиқроқ эди. Биринчи таймда бош ҳакам футболчиларни сув ичиб олишларига рухсат берди. Шундай бўлсада, футболчилар ўз имкониятлари даражасида тўп тепа олишмади. Ўйин борасида умумий хулоса қиладиган бўлсак, жамоамиз бу баҳсда ҳам яратилган имкониятларни голга айлантиришда оқсади. Мезбонлар ҳам ғалабага жуда яқин келган вазиятларда Хуршид Ходжаевни доғда қолдира олишмади. Улар иккинчи таймда пенальтидан ҳам унумли фойдалана олишмади.

10-тур. 13 май

"Машъал" (Муборак) – "Олмалиқ" – 0:0. 2021 томошабин.
Ҳакамлар:
 Р. Эрматов (Тошкент) – 9,0, А. Расулов (Тошкент) – 9,0, Ж. Саидов (Тошкент) – 9,0, Р. Лутфулин (Тошкент) - 9

Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

Ноаниқ амалга оширилган пенальти: С.Раҳмонов (68)

Огоҳлантиришлар: Ш. Шаймонов (73), М. Камолов (80) – Р. Бердимуродов (12), К. Мурзоев (27), Д. Жўраев (32), В. Касминин (47), Ш. Григалашвили (90 + 5).

Учрашувнинг энг яхши футболчилари: З. Тўраев – И. Иномов.