Олий лига

Виктор Кумиков: “Бугунги ўйиндан қониқмадим”

Учрашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

"Бизнинг футболчилар бугун иссиқда қийналиб қолишди. Шунинг учун антифутбол намойиш этишди. Қисқаси жуда ёмон ўйнадик. 

"Машъал"ни ўйини ҳақида ўз раҳбарлари гапирган маъқул. Умуман олганда бугун биздан яхшироқ ўйнади. Ўз вақтида бу клубда ишлаганман. Ўша даврларда "Машъал" чемпионат пешқадамларидан бири эди. Ҳозир эса асосан ўз тарбияланувчиларига кўпроқ урғу қаратмоқда".