Олий лига

"Машъал" билан баҳсни Эрматов бошқаради

10-турдан ўрин олган жамоамиз иштирокидаги учрашувни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради.
Унга қанотларда ФИФА лайнсменлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов кўмаклашади.
Захира ҳаками биринчи тоифали ҳакам Рустам Лутфулин. Учрашув назоратчиси Марат Исмоилов. ЎзПФЛ вакили Владимир Штерн.
Мазкур баҳс 13 май куни Муборак шаҳрида 18:30да бошланиши кутилмоқда.