Олий лига

Виктор Кумиков: "Ниҳоят иккита гол урганимиз қувонтирди"

Учрашув якунлангачжамоамиз бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.

"Яхши жамоани мағлуб этдик. Улар осонгина таслим бўлишгани йўқ. Ниҳоят битта ўйинда 2та гол урганимиздан хурсандман. Кейинги баҳсларда ҳам шундай давом этишига умид қиламан. 

"Динамо" бежизга мавсумни ғалабалар билан бошламади, улар бир қатор ўйинларда кучли ўйин кўрсатишганди. 

Бизнинг асосий муаммо - вазиятлардан унумли фойдалана олмаслик".