Олий лига

Олег Тюлькин: "Йигитлар охиригача курашишди"

Учрашув якунлангач“Динамо” бош мураббийи Олег Тюлькин ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи тайм тенг ўтди. Иккинчи бўлим бошида стандарт вазиятдан сўнг гол ўтказиб юбордик. Йигитларга эътирозим йўқ. Улар камчиликда қолишса ҳам охиригача курашишди. Таркибимизда кўп жароҳат олган футболчилар бор, Холматов бугун қизил карточка олди. Бу муаммоларни ҳал қилишимиз керак", - дейди Тюлькин. 

- Яқинда Ўзбекистон кубогида "Динамо" яна "Олмалиқ" билан ўйнайди. Жамоанинг кубокдаги мақсади қандай?

- Бизнинг мақсадимиз мухлисларни қувонтириш. Узоқ йўл босиб келиб, кучли ёмғирга қарамай бугун улар охиригача стадиондан бизни қўллаб туришди.