Олий лига

"Динамо" мағлуб этилди

Тўққизинчи турни жамоамиз ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши ўтказди.
Олмалиққа пешқадам сифатида ташриф буюрган самарқандликлар ўйин давомида бежизга юқори ўринлардан бирини банд этиб туришмаганлигини кўрсата олишди. Ёмғир остида кечган баҳсда стадионга ташриф буюрган мухлислар иккита гол кўришди. Ўйиннинг дастлабки 45 дақиқаси бироз зерикарли ўтди. Иккинчи таймда "Олмалиқ" ҳужумкорликни оширди. Бу эса тезда ўз самарасини берди. Аутдан узатилган тўпни Касминин жарима майдонида турган шеригига бош билан йўналтирди. Камолиддин Мурзоев бу вазиятдан унумли фойдаланди ва гол уришга эришди. Учрашувда ҳисоб очилгач, ўйин темпи анча кўтарилди. Гоҳ у, гоҳ бу дарвоза олдида хавфли вазиятлар вужудга кела бошлади. Рақиб ҳимоячилар жамоамиз ҳужумларини қўполлик эвазига тўхтата бошлади. Натижада "Динамо" ҳимоячиси 52 ва 68 дақиқаларда огоҳлантириш олиб майдондан четлатилди. Орадан кўп ўтмай Шоҳназар Норбеков жарима майдонида қўпол тарзда йиқитилди. Ҳакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини захирадан майдонга тушган Забиҳилло Ўринбоев голга айлантирди. Учрашув шу ҳисобда ўз якунига етди.

9-тур. 6 май

"Олмалиқ" – "Динамо" (Самарқанд) – 2:0 (0:0). 2117 томошабин.

Ҳакамлар: Ш. Қосимов – 8,7, А. Калинин – 8,6, Н. Рўзимов - 8,6, Р. Абдивоҳидов - 9

Назоратчи: А. Абдуллаев. 

ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

"Олмалиқ": 46. Х. Ходжаев, 2. А. Ҳожиакбаров, 5. Д. Жўраев, 10. Ш. Норбеков (77. М. Исаев, 87), 15. Ф. Мусабеков (7. А. Раҳматуллаев, 80), 17. К. Мурзоев (9. З. Ўринбоев, 77), 18. Ш. Муллажонов, 19. И. Иномов, 55. Р. Бердимуродов, 88. И. Йелич, 90. В. Касминин.

Захирадагилар: 45. А. Тўраев, 8. Ш. Григалашвили, 11. В. Клишин, 21. Ғ. Ғуломов.

"Динамо": 1. М. Наумов, 3. Б. Исроилов, 6. А. Бозоров (18. Д.Низанов, 80), 8. Ж. Азимов, 9. С. Сулаймонов, 10. Ж. Каҳрамонов, 14. Р. Рогак, 15. Ш. Холматов,  19. О. Мамажонов (11. А.Абдуллаев, 63), 20. А. Сафаров, 22. А. Исроилов.

Захирадагилар: 27. Т. Жўраев, 4. Х. Аламхонов, 5. Ф.Абдусалимов, 21. И.Холмирзаев, 26. С. Давлатжонов.

Голлар: К.Мурзоев (47), З.Ўринбоев (83 пенальти)

Огоҳлантиришлар: И. Иномов (20), Х.Ходжаев (90+2), И.Йелич (90+3) – Ш. Холматов (52), Б.Исроилов (83), А.Сафаров (90+2)

Четлатиш: Ш.Холматов (68, 2-сариқ)

Учрашувнинг энг яхши футболчилари: Ш. Норбеков – А. Исроилов.