Олий лига

Ходжаевда 811 дақиқа!

Жорий мавсумда жамомизга “Андижон”дан келиб қўшилган дарвозабон Хуршид Ходжаев “Олмалиқ”нинг сўнгги тўрт учрашувида муносиб иштирок этди.

Хуршид ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаш бўйича ўз шахсий рекордини янгилади. У 2016 йилги мавсумнинг сўнгги беш учрашувида рақиб футболчиларига гол уриш имконини бермаганди. Умумий ҳисобда Ходжаевнинг “қуруқ” серияси 2016 йил 24 сентябрдан бошланган. Ўша куни “Андижон” сафарда “Машъал”га йирик 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувда бешинчи гол 80-дақиқада Зоҳир Қўзибоев томонидан киритилганди. Шу баҳсда бешта тўп ўтказиб юборган Хуршидни кечаги баҳсга қадар 811 дақиқа бирор футболчи хафа қила олмади.

Ходжаевнинг гол ўтказмаган ўйинлари статистикаси қуйидагича:

Сана               Учрашув                                           Дақиқа

24.09.2016      “Машъал” – “Андижон” 5:0             10

22.10.2016      “Андижон” – “Металлург” 0:0         90

29.10.2016      “Олмалиқ” – “Андижон” 0:0             90

03.11.2016      “Андижон” – “Бунёдкор” 0:0           90

16.11.2016      “Обод” – “Андижон” 0:0                  90

22.11.2016      “Андижон” – “Навбаҳор” 1:0           90

07.04.2017      “Олмалиқ” – “Насаф” 1:0                 90

14.04.2017      “Обод” – “Олмалиқ” 0:1                  90

22.04.2017      “Олмалиқ” - “Қизилқум” 0:0            90

29.04.2017      “Нефтчи” – “Олмалиқ” 1:1              81

ЖАМИ                                                                     811

 

Сўнгги 15 йилликда олий лигада қайд этилган кўрсаткичлар билан таққосласак, Ходжаев натижаси биринчи ўринда турибди.

2006 йил Игнатий Нестеров (Пахтакор) 9 ўйинда 750 дақиқа (12.03.2006дан 12.11.2006гача)

2012-2013 йил Игнатий Нестеров (Бунёдкор) 10 ўйинда 719 дақиқа (08.10.2012дан 14.04.2013гача)

2008 йил Павел Бугало (Бунёдкор) 9 ўйинда 679 дақиқа (17.08.2008дан 09.11.2008гача)

2002-2003 йил Игнатий Нестеров 8 ўйинда 675 дақиқа (03.08.2002дан 18.03.2003гача)

2016 йил Мурод Зуҳуров (Бунёдкор) 7 ўйинда 665 дақиқа (17.09.2016дан 17.11.2016гача)