Бошка янгиликлар

Учинчи назорат ўйинида мағлубият

Бугун жамоамиз Минск шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулотларига якун ясади.
Йиғин якунида жамоамиз режага кўра учинчи назорат ўйинида майдонга тушди. Бу йил Россия премьер лигасини тарк этган "СКА Хабаровск" жамоасига қарши учрашув Белоруссия футбол академияси машғулотлар майдонида бўлиб ўтди. 
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, жамоамиз 5-дақиқада Музаффаржон Музаффаровнинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Жамоамизнинг бу галги рақиби бироз қўпол ва тажавужкор ўйин намойиш этди. Натижада бир қатор футболчиларимиз баҳсни жароҳат сабаб охирига етказа олишмади. Якунда бу умумий натижага ҳам ўз таъсирини ўтказди. Дастлаб 42-дақиқада Базелюк ҳисобни тенглаштирган бўлса, 63-дақиқада Кабутов жамоасига ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.
Жамоамиз аъзолари эртага Минск-Тошкент йўналишида юртимизга қайтиб келишади.