Бошка янгиликлар

Жамоа мураббийлар штабида ўзгариш

Бугун АГМК футбол клуби мураббийлар штабида ўзгариш амалга оширилди.
Бир ярим мавсум давомида жамоани бошқариб келган Виктор Балютович, жамоа раҳбариятига мурожаат этиб, амалдаги шартномани бекор қилишни сўради. Ўзаро келишувга кўра бугундан бошлаб Кумиков ва жамоа ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шунингдек, ўз аризасига биноан катта мураббий Олег Корниенко, мураббий Роман Узденов, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Марат Ахмеров ва шифокор Маҳсуджон Назаровлар билан ҳам амалдаги шартномалари бекор қилинди.
Маълумот ўрнида Виктор Кумиков 2017 йилги мавсум бошида жамоани қабул қилиб олганди. У ўтган давр мобайнида жамоамизни миллий чемпионатда 43 ўйинда майдонга бошлаб тушди. Бу учрашувларда АГМК 15 ғалаба, 12 дуранг ва 16 мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати 42:48. Шунингдек, жамоамиз Ўзбекистон кубоги баҳсларида ўтган йил 3 ўйин ўтказиб бир ғалаба ва икки дуранг қайд этган бўлса, бу йилги кубок баҳсларида икки ғалаба билан бош соврин йўлида иштирокини давом эттирмоқда.
Жамоа раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар Виктор Балютовичга келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилайди. Шу билан бир қаторда жамоа ютуқларига ўз ҳиссасини қўшган Олег Корниенко, Роман Узденов, Марат Ахмеров ва Маҳсуджон Назаровларга ҳам кейинги фаолиятларида омад тилайди.

Жамоанинг янги бош мураббийи бугун кечки машғулотдан сўнг расман эълон қилинади.